Пенсия ва нафақаларни картада олувчиларга 1% қўшиб берилади
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlangan❗️Нотўғри тушунманг: пенсия ва нафақаларни пластик картада олувчиларга давлат 1% миқдорида қўшимча тўлов қўшиб беради. Бу яхши хабар!
Президентнинг тегишли қарори билан 2022 йил 1 майдан бошлаб:
➖ пенсия ва нафақа тўловлари учун зарур маблағлар ҳар ойнинг 5-санасигача молиялаштирилади;
➖ пенсия ва нафақалар ҳамда моддий ёрдам пулларини нақд пулда етказиб бериш хизматлари учун 1 фоиз миқдорда АТ “Халқ банки”га хизмат ҳақи тўлаб берилади;
➖ сайёр кассалар маҳалла фуқаролар йиғинларига борган ҳолда пенсия ва нафақа олувчиларнинг карталаридаги маблағларини уларнинг хоҳишларига кўра нақд пулга алмаштириб беради;
➖ пенсия ва нафақаларни банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади.
‼️ Яъни пенсионерлар картасига 1% ортиқча пул келиб тушади.
Агарда пенсия ва нафақа маблағлари банк карталари орқали олинса ва картадаги маблағ нақдлаштирилмасдан фойдаланилса, ушбу 1 фоиз миқдорида бериладиган қўшимча маблағ пенсионер ихтиёрида қолдирилиши назарда тутилган.
Мабодо пенсионер маблағини банкоматдан нақдлаштириб оламан деса, ўша қўшиб берилган 1% ечиб олинади. Яъни бунда пенсионернинг баъзавий пенсия маблағига умуман тегилмайди.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1192

