Пенсионерлар учун банкоматдан нақдлаштириш хизмат ҳақи

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalOvozli6 daqiqa0tahrirlangan

0:00 / 4:22

❓Банклар 1 майдан бошлаб пенсионерларга ҳам банкоматдан пул нақдлаштириш учун хизмат ҳақи жорий қилиши мумкинми?

Хабарингиз бўлса керак, Президентнинг тегишли қарори билан 2022 йил 1 майдан бошлаб пенсия ва нафақаларни банк карталари орқали олувчиларга ҳар ойлик пенсия ва нафақа пулининг 1 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилинади. Яъни пенсионерлар картасига 1% ортиқча пул келиб тушади.

Ҳозирда айрим истисноларни ҳисобга олмаганда, деярли барча банклар пенсионерлар учун банкоматдан пул нақдлаштиришда хизмат ҳақи олишмайди. Нақдлаштириш 0%. «Энди юқоридаги ўзгаришдан келиб чиқиб, 1 майдан бошлаб биз хизмат ҳақи жорий қила олмамизми?» деган савол беришганди.

Ушбу савол бўйича Марказий банк билан боғландим. Уларнинг берган маълумотига кўра, банклар 1 майдан бошлаб бемалол хизмат ҳақи жорий қилиши мумкин бўлади.

Чунки 1 майдан бошлаб, айнан пенсионерларнинг банкоматдан пул нақдлаштиришига оид харажатларини қоплаш учун қўшимча 1% пул ташлаб берилади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 771
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek