Солиқ тўловчилар эътирофи-2019 жамоатчилик сўрови

Matn9-dekabr, 2019, 21:062 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

«Солиқ тўловчилар эътирофи-2019» жамоатчилик сўрови

Дастлабки номинацияларни эълон қиламиз, қуйида ўз вариантларингизни қолдиришингиз мумкин:

1️⃣ «Йил давомида ўз тизимида коррупцияга қарши муросасиз курашган давлат ташкилоти»

Изоҳ: ушбу номинацияда турли инновацион ечимлар орқали соҳада коррупция элементларини камайтиришга ҳаракат қилган, турли давлат хизматлари кўрсатилишида, ўз вазифаларини бажаришда инсон омилини минимумга туширган, тизимда коррупцияга мойил ходимларни “тозалаган” ёки уларни пора олмасликка ўргатишга максимал ҳаракат қилган давлат ташкилотини кўрсатишингиз мумкин.

2️⃣ «Йил давомида коррупция элементлари энг юқори даражада сақланиб қолган соҳа (давлат ташкилоти)»

Изоҳ: ушбу номинацияда давлат хизматлари кўрсатиш жараёнида коррупцион элементлар кўп учрайдиган, бюрократик тўсиқлар жуда кўп бўлган ва ҳар бир тўсиқда албатта ёки зари, ёки зўри бўлмаса, ишини ҳал қилиб бўлмайдиган, ходимлари фуқаролардан таъмагирлик ила ҳақ талаб қилиш ҳолатлари қолган ташкилотларга нисбатан кўпроқ учраб турадиган, бу каби муаммоларни ҳал қилиш учун йил давомида етарли ишлар қилинмаган давлат ташкилотини кўрсатишингиз мумкин.

❗️МУҲИМ ЭСЛАТМА!

Илтимос, вариант қолдираётганда қуйидагиларга эътибор беришингизни сўраймиз:

👉 Бир киши фақат битта изоҳ қолдириши мумкин. Иккинчи изоҳлар ёки оффтоплар ўчирилади (битта изоҳ дегани, бу битта изоҳ дегани. Иккита ёки учта эмас. Илтимос, қолганлар билан чат қилиб, овозларни ҳисоблашда ишимизни оғирлаштирмаслигингизни сўраймиз);
👉 Давлат ташкилоти номини ёзганингизда, албатта номинация рақамини кўрсатишингизни сўраймиз. Шунчаки, давлат номини ёзсангиз, қайси номинацияга ушбу вариантни кўрсатаётганингизни била олмаймиз;
👉 Агар истасангиз, давлат ташкилоти номини ёзиб, ортидан унча узун бўлмаган изоҳ қолдиришингиз, вариантингизни изоҳлашингиз мумкин. Қўшимча изоҳ мажбурий эмас, шунчаки иккита вариант айтсангиз ҳам бўлади. Истасангиз, фақат битта номинацияга вариант айтишингиз мумкин, иккаласига ҳам айтиш шарт эмас, фақат рақам кўрсатинг;
👉 Изоҳлар 13 декабрь соат 21:00 га қадар қолдирилиши мумкин. Ундан кейинги вариантлар ҳисобланмайди;
👉 Ҳар бир номинация бўйича энг кўп овоз олган 5 та давлат ташкилоти якуний сўровномага киритилади.

Барчага фаоллик ва фикрлари учун олдиндан миннатдорлик билдираман!

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek