Солиқ тўловчилар эътирофи-2019 жамоатчилик сўрови
«Солиқ тўловчилар эътирофи-2019» жамоатчилик сўрови
Навбатдаги номинацияларни эълон қиламиз, қуйида ўз вариантларингизни қолдиришингиз мумкин:
1️⃣ «2019 йилда фаолияти ижобий тарафга кескин ўзгарган давлат ташкилоти»
Изоҳ: ушбу номинацияда узоқ йиллар давомида халқ томонидан кескин норозиликлар билдириб келинаётган, лекин 2019-йилга келиб фаолияти ижобий томонга кескин ўзгарган, тизимдаги ходимларнинг халқ билан мулоқоти яхшиланган, соҳадаги турли бюрократик тўсиқларни олиб ташлаш йўлида амалий ишлар қилинган, халқнинг ҳам уларга нисбатан секин-аста ишончи ошиб бораётган давлат ташкилотини кўрсатишингиз мумкин.
2️⃣ «2019 йилдаги фаолияти давомида аҳолининг энг кўп эътирозига сабаб бўлган давлат ташкилоти»
Изоҳ: ушбу номинацияда йил давомида халқнинг энг кўп танқидига учраган, шундай бўлсада танқидлар жавобсиз қолиб, соҳада муаммоларни ҳал қилиш учун сезиларли ҳеч қандай амалий иш қилмаган, тизимли камчиликлар аввалги йилларга қараганда баттар ёмонлашган ёки эскилигача қолаётган, фаолиятида янги қон, янги нафас сезилмаётган, бир сўз билан айтганда халқнинг ишончини оқламаётган давлат ташкилотини кўрсатишингиз мумкин.
❗️МУҲИМ ЭСЛАТМА!
Илтимос, вариант қолдираётганда қуйидагиларга эътибор беришингизни сўраймиз:
👉 Бир киши фақат битта изоҳ қолдириши мумкин. Иккинчи изоҳлар ёки оффтоплар ўчирилади (битта изоҳ дегани, бу битта изоҳ дегани. Иккита ёки учта эмас. Илтимос, қолганлар билан чат қилиб, овозларни ҳисоблашда ишимизни оғирлаштирмаслигингизни сўраймиз);
👉 Давлат ташкилоти номини ёзганингизда, албатта номинация рақамини кўрсатишингизни сўраймиз. Шунчаки, давлат номини ёзсангиз, қайси номинацияга ушбу вариантни кўрсатаётганингизни била олмаймиз;
👉 Агар истасангиз, давлат ташкилоти номини ёзиб, ортидан унча узун бўлмаган изоҳ қолдиришингиз, вариантингизни изоҳлашингиз мумкин. Қўшимча изоҳ мажбурий эмас, шунчаки иккита вариант айтсангиз ҳам бўлади. Истасангиз, фақат битта номинацияга вариант айтишингиз мумкин, иккаласига ҳам айтиш шарт эмас, фақат рақам кўрсатинг;
👉 Изоҳлар 13 декабрь соат 21:00 га қадар қолдирилиши мумкин. Ундан кейинги вариантлар ҳисобланмайди;
👉 Ҳар бир номинация бўйича энг кўп овоз олган 5 та давлат ташкилоти якуний сўровномага киритилади.
Барчага фаоллик ва фикрлари учун олдиндан миннатдорлик билдираман!
👉 @xushnudbek 👈


