Чилонзор тумани ҳокимининг уйига ўғри тушди
Ҳокимни ўғри урди
Кун.уз нашрининг ёзишича, ўтган ҳафтада Чилонзор тумани ҳокими Сарвар Махаметовнинг хонадонига ўғри тушган.
Бош прокуратуратура матбуот хизматининг Kun.uz мухбирига хабар беришича, мазкур ҳолат юзасидан Юнусобод туман ИИБ ФМБ томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Айни вақтга келиб, ўғриликда гумонланган 3 киши қўлга олинган ва уларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Маълумот учун: ЖК 169-моддаси 4-қисми «а» банди, бу - жуда кўп миқдорда ўғрилик қилиш бўлиб, ушбу жиноятни содир этганлар саккиз йилдан ўн беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Жуда кўп миқдор қанча?
Жуда кўп миқдор деганда энг кам ойлик иш ҳақининг беш юз баравари ва ундан ортиқ бўлган миқдор тушунилади. Ҳозирги кун билан ҳисоблаганда 101 млн сўмдан кўп бўлган пуллар тушунилади. Демак, ҳокимнинг уйидан камида 101 млн сўм ўғриланган.
Ўғриларку қўлга тушибди, яхши. Уларга қонуний жазо берилишига ҳам ишонаман, ажойиб. Лекин бир нарса шунчаки қизиқ: тергов давомида ҳокимдан «шунча пулни қаердан олгансиз», деб сўрашармикин?
P.S.: Ҳаммамиз ёшлигимизда севиб томоша қилган «Автомобилдан сақланинг» фильмида Деточкин машинасини ўғрилаган магазин сотувчисидан терговчи худди шу саволни сўраганди лекин: «Кечирасиз, бу машинани Сиз қайси пулларингизга олгансиз?» деб. Яхши кино шу, менга ёқади.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
