Юнусободнинг собиқ ҳокими иши бўйича расмий маълумот
Юнусободнинг собиқ ҳокими юзасидан илк марта расмий маълумот берилди
Ёдингизда бўлса, ўтган йили сентябрь ойида Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов инвесторга жой тақдим этиш мақсадида 400 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулни пора тариқасида талаб қилгани учун қўлга олингани хабар қилинганди.
Аммо ушбу хабарлар фақат ОАВларда тарқалди холос, бирорта расмий манба бу хабарни на инкор қилди, на тасдиқлади. Бугун биринчи марта шу иш юзасидан расмий хабар берилди.
Бош прокуратура матбуот хизматининг Кун.уз нашрига берган маълумотига кўра, Юнусобод тумани собиқ ҳокими ва бошқа мансабдор шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси («пора олиш»), 211-моддаси («пора бериш») ва 168-моддаси («фирибгарлик») моддалари билан қўзғатилган жиноят иши юзасидан ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Билдирилишича, мазкур жиноят иши юритуви устидан тегишлича назорат ўрнатилган.
Воқеалар ривожини кузатамиз.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
