Андижондаги ҳайвонот боғида шер қоровулни ғажиб ўлдирди
Андижондаги ҳайвонот боғида шер қоровулнинг ўлимига сабаб бўлди
Бош прокуратура матбуот хизмати Kun.uz’га ушбу ҳодиса бўйича баъзи тафсилотларни маълум қилди.
Қайд этилишича, 2018 йил 30 декабрь куни соат 16:30 лар чамасида, «USMONOBOD FAYZI» МЧЖга қарашли Хўжаобод тумани Хидирша МФЙда жойлашган, ишга туширилмаган «Ҳайвонот боғи» соқчиси Х.А., жамиятда ҳеч ким йўқ вақтда, бу жойда боқилаётган 2 та шер йиртқич ҳайвони ёнига улар билан ўйнаш мақсадида бориб, қафас ичига кирганида, шерлар Х.А.га ташланган.
Суд-тиббий экспертизасининг олинган дастлабки маълумотномасига кўра, «бўйин ва тананинг бошқа соҳаларида кўплаб очиқ яралар, тананинг орқа юзасида кўплаб ўткир ботиқ яралар жароҳатлари» етказилиши ва ўткир қон томир етишмовчилиги натижасида воқеа жойида вафот этганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан олиб борилмоқда.
Терговга қадар текширув давомида 2018 йил 30 декабрь куни Суд-тиббий ва суд-криминалистик экспертизалари тайинланган.
Фото интернетдан олинди, ҳолатга алоқадор эмас.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

