3 январда кимлар дам олади
3 январда кимлар дам олади?
Эртага, 3 январь - пайшанба куни, ҳафтасига 6 кун ишлайдиган ходимлар учун расман иш куни.
5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиганлар учун эса, эртага Янги йилдаги «кичик таътил»нинг охирги дам олиш куни. 4 январдан ҳамма ишга чиқади.
Олинган хабарларга кўра, бугун, яъни 2 январь куни ҳам кўпчилик ишга чиқибди. Гарчи расман дам олиш куни бўлса ҳам. Махсус сменали ишда ишлайдиганлардан ташқари, қолган ходимлар бугун ишга чиққан бўлса, унда уларга 2 ҳисса ҳақ тўлаш керак бўлади. Ҳурматли иш берувчилар, ходимларингизни дам олиш куни ишга чақириб олдингизми, унда марҳамат, ҳаққини ҳам тўлаб қўйинг. Унутманг, ходимлар Сизнинг шахсий хизматкорингиз эмас.
Айрим вилоят ҳокимлари бугун селектор ташкил қилиб, ҳамма ташкилот раҳбар ва масъулларини мажлисларга чақирганмиш. Ваҳоланки, 2 январь Президент Шавкат Мирзиёевнинг махсус Фармонига асосан, барча ўзбекистонликлар учун дам олиш куни дея белгиланган. Ҳокимларнинг сиёсий онгини ошириш керакмикин, дейманда...
Қачон меҳнат ҳуқуқларини ҳурмат қилишни ўрганарканмиза...
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

