Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йилги хорижий ташрифлари

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn2 daqiqa0

2018 йилги хорижий ташрифлар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йилги хориж сафарлари рўйхати:

9-10 март – 🇹🇯 Тожикистон - давлат ташрифи

15 март – 🇰🇿 Қозоғистон - амалий ташриф (Остона шаҳрида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳат учрашувида ҳамда Қозоғистонда Ўзбекистон йилининг расмий очилиш маросимида иштирок этиш учун);

15-17 май – 🇺🇸 АҚШ - расмий ташриф;

8-10 июнь – 🇨🇳 Хитой - амалий ташриф (Циндао шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида иштирок этиш учун);

14 июнь – 🇷🇺 Россия - амалий ташриф (Москва шаҳрида футбол бўйича жаҳон чемпионатининг очилиш маросимида иштирок этиш учун);

6 июль – 🇰🇿 Қозоғистон - амалий ташриф (Остона шаҳрининг 20 йиллигига бағишланган тадбирда иштирок этиш учун);

24 август – 🇹🇲 Туркманистон - амалий ташриф (Туркманбоши шаҳрида Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг мажлисида иштирок этиш учун);

3 сентябрь – 🇰🇬 Қирғизистон - амалий ташриф (Чўлпон ота шаҳрида Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши саммитида иштирок этиш учун);

27-28 сентябрь – 🇹🇯 Тожикистон - амалий ташриф (Душанбе шаҳрида МДҲ саммитида иштирок этиш учун);

30 сентябрь–1 октябрь – 🇮🇳 Ҳиндистон - давлат ташрифи;

8-9 октябрь – 🇫🇷 Франция - расмий ташриф;

20 октябрь – 🇰🇿 Қозоғистон - амалий ташриф (Туркистон вилоятида Ўзбекистон, Россия ва Қозоғистон давлат раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этиш учун);

6 декабрь – 🇷🇺 Россия - амалий ташриф (Санкт-Петербург шаҳрида МДҲга аъзо мамлакатлар раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этиш учун).

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek