АҚШ фуқароси Зокир Алиевга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди
АҚШ фуқароси Зокир Алиевга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди
Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят судида судланувчи Зокир Алиевга нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд расмий вакили Азиз Обидов Kun.uz'га маълум қилди.
Маълум қилинишича, суд жиноят иши материалларини ўрганиб, Алиевни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 159-моддаси 1 қисми (Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш) ва 244-2-моддаси 1 қисмида (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) кўзда тутилган жиноятларни содир этишда айбдор деб топди.
«Суд Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва жиноят қонунчилигида ўзининг теран ифодасини топган инсонпарварлик, бағрикенглик ва адолат тамойилларидан келиб чиқиб, судланувчиларга жазо тайинлади», дейилади хабар матнида.
Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди 2000 йилдан кейин Ўзбекистон Республикасига келгунга қадар қарийб 18 йил давомида жиноий фаолият билан бошқа шуғулланмаганлигини инобатга олиб, Зокир Алиевга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 57 (енгилроқ жазо тайинлаш) ва 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) моддаларини қўллаган ҳолда энг кам ойлик иш ҳақининг 600 баробари миқдорида 1 млн 50 минг сўм жарима жазоси тайинлади.
P.S.: мунақа қисқа вақтда дастлабки тергов тугаб, суд муҳокамаси бўлиб, ҳукм чиққанини камдан-кам кўриш мумкин.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
