Зокир Алиевга тайинланган жарима миқдорига изоҳ
Зокир Алиевга тайинланган 600 баравар жарима жазоси жами 1 млн. 50 минг сўм бўлган. Кўпчилик ҳайрон бўлиши мумкин, қанақа қилиб, 600 баравар ЭКИҲ атиги 1 млн бўлиши мумкин, деб. Бунга Kun.uz аниқлик киритди.
Амалдаги қонунчиликка биноан, жарима тариқасидаги жазо тайинланганда жарима миқдори жиноят содир этилган вақтдаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан келиб чиқиб ҳисобланади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2006 йил 3 февралдаги «Судлар томонидан жиноят учун жазо тайинлаш амалиёти тўғрисида»ги 1-сон қарори 16-бандида ҳам алоҳида қайд этилган.
Зокир Алиев жиноят содир этган вақтда эса энг кам иш ҳақи 1750 сўм миқдорида бўлган. Шунга кўра, 600 баравар миқдорида белгиланган жарима жазоси 1 млн 50 минг сўм миқдорига тўғри келади.
Ана, шунақа. Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш билан боғлиқ жиноат учун 1 млн. сўм (126 доллар) жарима тўлаттириб, қўйиб юборишади, деган гапни бундан бир неча йил олдин кимдир айтса, аннниқ "томи кетибди" деган бўлардик. "Теперь ты видел все" рукнидан бўлди бу ҳам.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
