Яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича йиғилиш ўтказилди
Xushnudbek.uzMatn2 daqiqa0tahrirlanganШавкат Мирзиёев 27 июль куни яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича олиб борилаётган ишлар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди. Унда айтилган фикрлар:
👉 Давлат раҳбари яширин иқтисодиётга қарши курашишда эҳтиёт бўлиш, иқтисодий фаолликка зарар етказиб қўймаслик, бунинг учун давлат органлари, бизнес ва жамоатчилик ҳамжиҳатликда ишлаши муҳимлигини таъкидлади.
👉 Солиқ ислоҳотларини изчил давом эттириб, яширин иқтисодиётга йўл қўймайдиган тизим жорий этиш вазифаси қўйилди. “Инсофли солиқ тўловчи” тизимини шакллантириб, шу йил якунига қадар Тошкент шаҳрида намуна сифатида амалга оширишга кўрсатма берилди.
👉 Президентимиз яширин иқтисодиётни қисқартириш учун одамларнинг легал ишлашига кўмаклашиш, уларни манфаатдор қилиш кераклигини таъкидлади.
👉 Йиғилишда норасмий фаолият юритаётган субъектларни рағбатлантирувчи механизмлар орқали яширин иқтисодиётдан олиб чиқиш кераклиги айтилди. Савдо, умумий овқатланиш, транспорт ва маиший хизмат кўрсатиш соҳаларида пластик карталар ва бошқа турдаги контактсиз тўловларни айланма даромад солиғини ҳисоблаш базасига киритмаслик таклифи билдирилди.
👉 100 та лицензия ва 34 та рухсатномани қисқартириб, хабардор қилиш тартибига ўтказиш, яна кўпларини соддалаштириш, 14 та ҳужжатни бериш муддатларини 2 бараваргача қисқартириш мумкин. Ушбу чоралар натижасида тадбиркорлар йилига 125 миллиард сўм иқтисод қилиш имконига эга бўлади.
👉 Ўз навбатида, коррупцион ва яширин фаолиятга муккасидан кетган ноинсоф тадбиркорларга нисбатан жавобгарликни кучайтириш зарурлиги айтилди.
👉 Коррупция ва яширин иқтисодиётга қарши курашишда асосий куч бизнес ва жамоатчиликдир. Шу боис жамиятда бу иллатларга нисбатан нафрат туйғусини шакллантириш, оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали уларнинг салбий оқибатларини ёритиб бориш муҳимлиги қайд этилди.
- 👍 1
