Сардоба фалокати юзасидан 9 киши қамоққа олинди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlangan«Сардоба» сув омбори фалокати юзасидан 9 нафар шахс қамоққа олинган
Бош прокуратура матбуот хизмати “Сардоба” сув омбори тўғони ўпирилиши ва бунинг оқибатида катта ҳажмдаги ер майдонларини сув босиши бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан қўшимча маълумот берди.
Экспертиза хулосасига кўра, сув омбори тўғонининг ўпирилишига қуйидаги омиллар сабаб бўлган:
1. Лойиҳа ҳужжатларидаги хато ва камчиликлар
2. Қурилишдаги хато ва камчиликлар
3. Эксплуатациядаги хато ва камчиликлар
Ҳозирги вақтда йўл қўйилган қонун бузилиши ҳолатларига дахлдор 9 нафар шахсга Жиноят кодексининг тегишли (167, 205, 207, 209, 258) моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жумладан, улар орасида қуйидаги ташкилотларнинг мансабдор шахслари ҳам бор:
- буюртмачи “Сирдарё сув қурилиш инвест” ДУК;
- лойиҳачи “UzGip” МЧЖ;
- бош пудратчи – “Ўзтемирйўлқурилишмонтаж” УК;
- пудратчи ташкилот “Резаксой сув қурилиш” УК;
- “Тўпаланг Шеробод” ШК;
- Сув хўжалиги вазирлиги Эксплуатация дирекцияси.
Дастлабки тергов муддати Бош прокуратура томонидан 5 ойга узайтирилди.
👉 @xushnudbek 👈


