Президент иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш чораларини белгилади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Президент Шавкат Мирзиёев коронавируснинг аҳоли турмуш даражаси ва иқтисодиётга салбий таъсирини юмшатиш бўйича қуйидаги топшириқларни берди:

👉 10 триллион сўм ҳажмидаги Инқирозга қарши жамғарма тузилди;

👉 йил якунига қадар солиқ текширувларига мораторий эълон қилинди, бундай қийин шароитда тадбиркорни бирорта текширувчи безовта қилмайди;

👉 ҳокимларга иқтисодий қийинчиликка дуч келган корхоналардан маҳаллий солиқларни ундиришни 6 ойгача кечиктириш ваколати берилди;

👉 Якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг энг кам миқдори ойига БҲМнинг 50 фоизига камайтирилди. Фермерларнинг сув солиғи 50 фоизга камайтирилди;

👉 коронавирус таъсири энг юқори бўлган иқтисодиёт тармоқларидаги корхоналарнинг кредит муддатлари узайтирилди, туристик йиғимлар ундириш вақтинча тўхтатилди;

👉 аҳолини иш билан таъминлаш, бунинг учун маҳаллаларда қўшимча инфратузилма объектлари қуришга қўшимча 200 миллиард сўм ажратилди;

👉 янги иш ўринлари яратадиган бизнес субъектларига кўмаклашиш учун 500 миллиард сўм қўшимча маблағ берилди;

👉 карантиндаги фарзандларига қараётган ота-оналарни ишдан бўшатишга мутлақо йўл қўйилмайди. Уларга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси юз фоиз тўлаб берилади;

👉 боғча тарбияланувчилари ва бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига белгиланган режадан қатъи назар йиллик меҳнат таътили навбатдан ташқари берилади;

👉 карантинга ёпилган муассасалар ходимлари, карантиндаги фуқаролар ва уларга қаровчиларнинг ҳуқуқлари таъминланади, ижтимоий нафақа олувчилар сони камида 10 фоизга ёки 60 мингтага оширилади.

@xushnudbek

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek