Коронавирусга қарши янги чоралар белгиланди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn2 daqiqa0

⚡️Коронавирусга қарши янги чоралар белгиланди

Президент Шавкат Мирзиёев томонидан аҳолини ижтимоий ва тиббий муҳофаза қилишни кучайтиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар белгилаб берилди. Жумладан:

👉 300 мингта экспресс-тест ва 500 та сунъий нафас олдириш аппарати харид қилинади, хавф юқори бўлган аҳоли пунктларида кўчма лабораториялар ташкил этилади;

👉 тиббиёт ниқоблари ишлаб чиқариш кунига 5 миллион донага етказилади;

👉 давлат органлари ва нодавлат ташкилотлар ўз ходимларининг камида 50 фоизини ҳақ тўланадиган таътилга чиқариши, қолганлар масофадан ишлашга ўтказилиши зарурлиги таъкидланди;

👉 сурункали касалликка чалинганлар ҳамда 60 ёшдан ошганлар ташқарига чиқмаслиги, бундай ходимлар 100 фоиз меҳнат таътилига чиқарилиши тавсия этилди;

👉 Ўзбекистонга олиб кирилаётган дори-дармонлар, субстанциялар, тиббий техника ва бошқа зарур товарларни божхона тўловларидан, шу жумладан, қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади;

👉 1 октябрга қадар тадбиркорларнинг фойдаланилмаётган объектларига нисбатан мол-мулк ва ер солиғининг оширилган ставкалари қўлланилмайди;

👉 1 ноябрга қадар коронавирус пандемияси туфайли молиявий қийинчиликларни бошидан кечираётган корхоналар банкрот деб эълон қилинмайди;

👉 карантин муддати давомида тадбиркорлик субъектлари фойдаланаётган 3 минг 600 дан ортиқ давлат мулки объектлари бўйича ижара ҳақларини ундириш тўхтатилади;

👉 барча лойиҳалар доирасида инвестициявий мажбуриятларни бажариш муддатлари 6 ойга узайтирилади;

👉 карантин даврида тадбиркорларнинг ҳисоб рақамини тўхтатиб қўйиш тақиқланади;

👉 аҳолига товарларни етказиб бериш ҳамда ташиш хизматларини кўрсатиш учун лицензия олиш талаби вақтинчалик бекор қилинади.

@xushnudbek

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek