Халқ банки Trade-In автокредитини тақдим этди
Йил якунида Халқ банки ҳам йил сарҳисоби билан бир қаторда ўзининг янги лойиҳалари тақдимотини ўтказди. Улар орасида «Trade-In» автокредити эътиборимни тортди. Ёдингиздами, UzAuto компанияси вакиллари билан учрашувда эски машинани топшириб, янгисини миниб кетаётганда «бир сўм тўламасдан миниб кетиш» имкониятини яратиш ҳақида таклиф берган эдим. Халқ банки ушбу масала бўйича мижозларга ўз хизматларини таклиф қилмоқда.
Экдиликда «Ўзавтосаноат» АЖнинг расмий диллерларида эски машиналарни янгисига аламаштираётганда янги автомобиль нархи ўртасидаги фарқ бўйича шартнома тузилади ва банкда автокредит расмийлаштирилади. Орадаги фарқ суммаси банк томонидан Trade-In марказига ўтказилади. Мазкур кредит 12, 24 ва 36 ойга йиллик 33%, 34% ва 35% миқдорида берилади. Ҳаммаси яхшику, фақат шу кредит фоизлари жуда унақа кичкина эмаслиги чатоқ экан. Майли, ҳар ҳолда таклиф борку, уни қабул қилиш ёки қилмаслик мижознинг хоҳиши.
- 👍 1


