Президент янги институт ташкил этиш бўйича топшириқ берди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Президент янги институт ташкил этиш бўйича топшириқ берди

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда бўлиб ўтган учрашувда Шавкат Мирзиёев бугун барча соҳаларда билимли, сиёсий ва ижтимоий фаол, халқ манфаатини ўз шахсий манфаатидан устун қўядиган, ҳалол ва жонкуяр ёш раҳбарларга эҳтиёж тобора ортиб бораётганини таъкидлади.

— Биз дунёқараши кенг, креатив фикрлайдиган, муаммоли вазиятларда тўғри қарорлар қабул қила оладиган ёшларни масъулиятли вазифаларга тайинлаяпмиз. Аммо мамлакатимизда ёш раҳбарларни саралайдиган, уларнинг лаёқатига мос лавозимларни таклиф этадиган самарали механизм мавжуд эмас, — деди Президентимиз.

— Раҳбарлик лавозимларига ҳар томонлама муносиб, ташаббускор, менга таянч ва суянч бўла оладиган ёшлардан “Ватан ифтихорлари” институтини жорий этсак, сизлар нима дейсизлар? Бу институтнинг асосий вазифаси ислоҳотларимиз ва катта режаларимизни ватанимиз ёшларига етказиш, жойлардаги муаммоларни олиб чиқиш ва уларни ҳал қилишдан иборат, — дея янги таклифни ўртага ташлади давлатимиз раҳбари.

* * *
Шу муносабат билан Президентимиз Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (Ш.Қудбиев), Ёшлар иттифоқи (А.Саъдуллаев) ушбу янги институтнинг фаолиятини ташкил этиш ва ваколатини белгилаш юзасидан бир ой муддатда аниқ таклиф киритиши бўйича топшириқ берди.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek