Ruslanbek Davletov ajralishlar statistikasini e'lon qildi

Video26-dekabr, 2019, 21:123 daqiqa0 koʻrish

Адлия вазири Русланбек Давлетов ўзининг Facebook’даги саҳифасида таъсирли видеороликни улашди.

“23000. Бу рақам қайси соҳага тегишли, деб ўйлайсиз?
Агар у инсонлар тақдири билан боғлиқ статистика, дейдиган бўлсак, ҳолат янада жиддийлашади.

Бу 2019 йилда ФҲДЁ органлари орқали никоҳи бекор қилинган ҳолатлар статистикаси. Жуда катта ва қўрқинчли.

Энг ёмони, ажралиш натижасида неча-неча мурғак қалблар вайрон бўляпти, етим қоляпти. Бу нарсани ҳеч қандай статистик рақамлар билан баҳолаб бўлмайди. Бу жароҳат изи фарзанд қалбида умрбод қолади.

Шу муаммога озгина бўлса ҳам аҳолининг эътиборини қаратиш мақсадида, кичкина видеоролик тайёрладик. Хулоса ўзингиздан, ўйлаб кўринг.

Маълумот учун, шу даврнинг ўзида 195 мингта никоҳ ҳам қайд этилган”, - дея изоҳ қолдирган Русланбек Давлетов.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek