Aloqabank yangi raqamli xizmatlarini taqdim etdi

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

​​Алоқабанкнинг янги рақамли хизматлар тақдимоти ҳақида

Бугун “‘Hilton Tashkent City” меҳмонхонасида “Алоқабанк” янги рақамли хизматларини тақдим қилди. Лойиҳалар ичида Aloqabank Business иловасини юридик шахслар учун банк хизматлари кўрсатишда салкам инқилоб деса ҳам бўлади. Мазкур илова орқали корпоратив мижозлар тўловлардан тортиб, конверсия, иш ҳақи лойиҳаси, депозит жойлаш операцияларигача бўлган барча банк хизматларини мобил телефони орқали осонгина бажаришлари мумкин.

Энг қизиғи, Наврўз байрамигача иловадан фойдаланиш учун рўйхатдан ўтган корпоратив мижозларга тариф режаларида белгиланган комиссиялар бўйича умрбод 50 фоизлик чегирмалар тақдим этилар экан. Бу нима дегани? Мисол учун, банкнинг хизмат кўрсатиш тарифи айланма маблағдан 0,05% бўлса, 21 мартгача иловани ўрнатса, 0,025% этиб белгиланади.

Тақдимотда тадбиркор Ҳусан Мамасаидов “бошқа банк мижозлари ҳам иловадан фойдаланса бўладими?” деб савол берганди, банк вакиллари афсуски бошқа банк мижозлари иловадан фойдалана олмаслиги, аммо агар улар “Алоқабанк”ни танлашса, бошқа банклардан арзон бўлган тарифларни ваъда қилишди. Бошқача айтганда “мижоз учун ўл, етим” :)

Бундан ташқари Алоқабанк “Мир” тўлов тизимига уланган UzCard карталарини чиқарувчи биринчи эмитентга айлангани эълон қилинди.

Хориждаги мигрантларимиз учун яхши янгилик эса, эндиликда “Золотая Корона” тизими орқали Ўзбекистондаги пластик картага онлайн пул ўтказиш имконияти яратилибди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek