Ўзбекистонда ягона транспорт картаси жорий этилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

​​Йил бошидан Ўзбекистонда ҳам ягона транспорт картаси жорий этилди. NFC технологияли контактсиз тўлов қилиш мумкин бўлган бундай карталарни бутун Ўзбекистонда ишга туширилиши кўзда тутилмоқда экан.

Тизим ҳақида эшитгандирсиз. Менга энг ёққан тарафи лойиҳа мутасаддилари UzCard, Транспорт вазирлиги ва Алоқабанк карталар орқали нафақат йўлкираларни тўлаш имкониятини, балки худди хорижда бўлгани каби, соатбай, кунбай тарифларни ҳам жорий қилишни режалаштираётгани бўлди.

Яъни лойиҳа бўйича йўловчилар йўлкира эмас, балки юрган йўли, ёки юрган вақти учун тўлаши мумкин бўлади. Соатбай тарифлар жорий этилади. Бу дунёнинг жуда кўплаб мамлакатларида муваффақиятли ишлаб келаётган тизим саналади.

Ҳа, айтганча, лойиҳа қиймати 12 миллион долларни ташкил қилаётган экан. Бунда асосий инвестор UzCard — 6 миллион доллар, Алоқабанк — 3 миллион ва Транспорт вазирлиги — 3 миллион доллар маблағ ажратган.

Асосийси биринчи қадамнинг ташлангани. Камчиликлар бўлиши мумкин. Буни тўғриласа бўлади ва шундай бўлишига умид қиламиз. Муҳими сиз-у биз чет элда кўриб, ҳавас қилиб айтиб берганимиз, ёки эшитганларимиз ўзимизда ҳам пайдо бўлаётганида. Бу кишини хурсанд қилмасдан қолмайди.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek