ЮНЕСКО Ўзбекистондаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди
ЮНЕСКО Бош директори: «Биз Ўзбекистондаги тарихий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаймиз»
Шу кунларда Францияда хизмат сафари билан бўлиб турган Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги масъуллари ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле ва директор ўринбосари Моэз Чакчук билан учрашди.
Учрашувда медиа соҳасида ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш, халқаро лойиҳаларда ўзбек журналист ва блогерларининг иштирокини таъминлаш имкониятлари муҳокама қилинди.
ЮНЕСКО раҳбари «Twitter»даги саҳифасида бу учрашувни «самарали» деб атаган:
«Комил Алламжонов ва Саида Мирзиёева билан самарали учрашув. Бизнинг ташкилотимиз Ўзбекистондаги сўз ва медиа эркинлиги, маълумот олиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган тарихий ислоҳотларни қўллаб-қувватлайди»
