Сайлов округидаги воқеа ва мутасаддилар муносабати

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalVideo9 daqiqa0

Хуллас кўпчилик бўлиб сайлов округига бордик.

Воқеа қаҳрамони, 27 ёшли Қудрат Хусанов билан ҳам суҳбатлашдик. Вазиятни тушунтиришга ҳаракат қилди. Қолганини видеода батафсил баён қилганман.

Албатта, умуман олганда бироз кўнгилсиз иш бўлди. Аммо воқеалар ривожида мени бир нарса хурсанд қилди.

ОАВ вакиллари туман сайлов округига боришганида ярим тун бўлса ҳам, казо-казо мутасаддилар аллақачон етиб келишганди. Ва улар журналистларга ўта ҳурмат билан муносабатда бўлишди. Барча шароитни яратиб беришди. «Яна хизматлар борми?» деб сўрашди охирида.

Бунақа вазиятда одатда «қайси биринг ёздинг?», «нега бунақа иғво ёзасан?», «сиёсатимизга қаршимисан?», «ақлингни киритиб қўйиш керак экан» деган муносабатга ўрганиб қолгандик.

Ҳеч бир жамият хатодан ҳоли эмас, аммо энг яхши жамият хатоларни тан олади, тўғри муносабатда бўлади ва кенг жамоатчилик олдида ҳисобдорликни ҳис қилади. Мана шуниси ўта муҳим!

Тезкор муносабат ва ҳамкорлик учун Марказий сайлов комиссияси ҳамда Бош прокуратурага миннатдорлик билдираман.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek