Uzcard онлайн-омонатлар учун тўловни қайта тиклади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

Uzcard ЯУПМ 1 майдан бошлаб онлайн-омонатлар бўйича банклардан 0.25 фоиз миқдорида тўлов олишини маълум қилиб, банкларга тегишли хат жўнатибди.

Компания бош директори Аҳрор Маҳмудовнинг маълум қилишича, онлайн-омонатлар ва онлайн-конверсия хизматларини оммалаштириш мақсадида, улар бўйича тўловларни 2018 йил 6 сентябрдан бекор қилган эди. Ушбу чоралар 2019 йилга ҳам узайтирилган эди, лекин компаниянинг айтишича, банкларнинг ушбу имтиёзлардан бошқа тижорий мақсадларда фойдаланиши ҳолатлари учраган.

Директорнинг гапларига кўра, икки-уч ой давомида транзакциялар ўрганилган ва шунда кўплаб банклар ушбу хизматдан бошқа тижорий мақсадларда фойдаланаётганлиги аниқ бўлган.

«Банклар давлат олдидаги солиқ тўловларини ва Uzcard комиссияларини четлаб ўтиш ҳолатлари кузатилди», — деган Маҳмудов.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek