Сайлов комиссияси аъзоларига иш ҳақи тўланиши

Matn26-dekabr, 2019, 15:081 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Сайлов комиссияси аъзоларига иш ҳақи қачон тўланади?

Аввалроқ каналимиз орқали сайлов комиссиялари фаолиятига жалб этилган асосий иш жойига эга бўлган фуқароларга компенсация ҳамда вақтинча ишсиз бўлган ва нафақадаги фуқароларга бир марталик иш ҳақи тўловлари амалга оширилиши ҳақида ёзган эдик.

Айни шу мавзуда “бизга қачон иш ҳақи беришади” деган кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда. Марказий сайлов комиссияси билан боғланганимизда маълум қилишдики, ҳудудларда молиявий масалаларга масъул бўлганлар “аллақачон ҳаммага иш ҳақини тўлаб берганмиз” дея ҳисобот тақдим этишган экан.

Ҳурматли, сайлов комиссиялари аъзолари!

Юзага келган тушунмовчиликларни бартараф этиш ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш мақсадида қайси округ ҳамда участкаларда ҳалигача тўловлар берилмагани ҳақида маълумот беришларингизни сўраймиз.

Тўловлар амалга оширилмаган ҳудуд номи, округ ва участка рақамини қуйида изоҳ сифатида қолдиринг ёки @saylov_2019bot ботига йўлланг.

Барча мурожаатлар Марказий сайлов комиссиясига кўриб чиқиш учун юборилади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek

Shu postdan oldin

Yana oʻqing