Сайлов комиссияси аъзоларига иш ҳақи тўланмаётгани айтилди
Ёдингизда бўлса, сайлов комиссиялари аъзоларига иш ҳақлари ҳалигача тўланмаётгани ҳақида ёзган эдик. Махсус ботга ушбу масалада юзлаб хабарлар келиб тушди ва биз деярли барчасини Марказий сайлов комиссиясига кўриб чиқиш учун юбордик.
Бугун, 6 январь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида МСК раиси Мирзо-Улуғбек Абдусаломов ҳам мазкур муаммога эътибор қаратибди.
«Сайлов комиссиялари аъзоларига ойликлар ҳали ҳам тўланмагани тўғрисида Марказий сайлов комиссиясига маълумотлар келиб тушмоқда. Бу масалани ҳал қилган эдик.
Сайловга 10 кун қолганида барча ҳудудларга етарли миқдорда маблағларни ажратган эдик. Қандай қилиб шу кунгача ойликларини олмасликлари мумкин. Бу ёки давлат сиёсатига қарши қилинаётган иш, ёки сайловларнинг обрўсини туширишга ҳаракат, деб ўйлайман. Барча вилоят мутасаддилари бу масалани охирига етказиши лозим.
Вилоят сайлов комиссиялари раислари бу масалани зудлик билан ҳал қилиши керак», — деди Мирзо-Улуғбек Абдусаломов.
Зора энди сайлов комиссиялари аъзоларига тегишли тўловларни тезроқ тўлашса...
👉 @xushnudbek 👈

