Ҳарбий хизматчиларга тавсиянома бериш тартиби муҳокамада
“Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсияномалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қўшма қарор лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
https://regulation.gov.uz/uz/document/12013
Низом лойиҳасида ҳарбий хизматни ўтаётган фуқаролар қандай қилиб имтиёз берувчи тавсиянома олиши мумкинлиги белгиланган.
Қарор лойиҳаси 19 январга қадар муҳокама қилинади.
Эслатиб ўтаман, ўтган йилги ўзгаришларга кўра, ҳарбий тавсиянома олганларга бериладиган имтиёзлар қайта кўриб чиқилган. Илгари тавсияномаси борларга ҳамма ОТМларда олган балининг 50%и қўшиб берилган бўлса, ўтган йилдан бошлаб, фақат ҳарбий ОТМларга топширгандагина 50% балл қўшиладиган бўлди. Ҳарбий бўлмаган ОТМларда тавсиянома олганларга ҳеч қандай балл қўшилмайди, улар алоҳида квота бўйича ўзаро курашади.
👉 @xushnudbek 👈

