Ўзбекистонда 25 та округда такрорий овоз бериш бўлиб ўтади
Эртага, 5 январь куни, 25 та сайлов округида такрорий овоз бериш бўлиб ўтади.
Унда қуйидаги партиялардан номзодлар иштирок этади:
ЎзЛиДеП - 15 нафар;
Миллий тикланиш - 11 нафар;
Адолат - 10 нафар;
ХДП - 9 нафар;
Экопартия - 5 нафар.
Қуйидаги манзил орқали такрорий овоз беришга қолган номзодлар билан танишишингиз мумкин.
Такрорий овоз беришда 50% овоз олиш шартмас, ким кўп овоз олса етарли. Овоз берган сайловчилар сони ҳам муҳим эмас, атиги 1 киши келиб овоз берса ҳам, такрорий сайлов натижаси ҳисобга олинади.
Такрорий овоз бериш бўладиган 25 та сайлов округлари рўйхати:
8-Ақманғит
9-Андижон
32-Жиззах
33-Дўстлик
35-Ғаллаорол
36-Пахтакор
37-Шароф Рашидов
44-Сардоба
49-Уйчи
56-Регистон
57-Сўғдиёна
67-Пастдарғом
76-Шеробод
83-Олтинсой
87-Ангрен
89-Бўка
102-Яйпан
104-Учкўприк
106-Боғдод
117-Урганч
133-Шахрисабз
134-Яккабоғ
135-Ғузор
148-Кўкча
150-Шайхонтохур
Муносиб номзодларга омад тилайман!
👉 @xushnudbek 👈

