Ўзбекистонда сайлов ўтган деб ҳисобланди
Video24-oktabr, 2021, 14:302 daqiqa0 koʻrish
❗️Сайлов ўтган деб ҳисоблаш учун етарли овоз бериб бўлинди
Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексининг 96-моддасига мувофиқ, агар сайловчилар рўйхатига киритилган фуқароларнинг 33 фоизи овоз беришда иштирок этган бўлса сайлов ўтган ҳисобланади.
Марказий сайлов комиссияси раиси ўринбосари Баҳром Қўчқоровнинг маълум қилишича, соат 11-00 га қадар сайловчиларнинг 6 млн 669 минг 552 нафари ёки 33,6 фоизи овоз берди.
“Демак, жорий сайловлар ўтган деб ҳисобланади ва бу билан барча сайлов жараёни иштирокчилари ва халқимизни табриклаймиз”, - деди Қўчқоров.
👉 @xushnudbek 👈



