Сайлов натижаларини ҳисоблашда арифметик хатолар аниқланди
Изоҳ
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг якуний баённомалари ўрганиб чиқилганда, 3 та сайлов округида сайлов натижаларини аниқлаш жараёнида арифметик хатоликка йўл қўйилганлиги аниқланди.
Булар Самарқанд вилояти 67-Пастдарғом сайлов округи ҳамда Фарғона вилояти 102-Яйпан ва 106-Бағдод сайлов округларидир.
Хатолик сайлов натижаларини ҳисоблаш билан боғлиқ бўлиб, тўпланган овозларни номзодлар ўртасида фоиз кўринишида тақсимлашда содир этилган.
Юқорида қайд этилган сайлов округларида номзодларнинг биронтаси ҳам етарли миқдорда овоз ололмаганлиги сабабли мазкур округлардан депутат сайланмади.
Сайлов кодексига кўра, овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг ярмидан кўпининг овозини, яъни 50 фоиздан ортиқ овоз олган номзод депутат этиб сайланган, деб ҳисобланади.
Демак, Сайлов кодексининг 59-моддасига кўра, агар Қонунчилик палатаси сайловида сайлов округи бўйича икки нафардан ортиқ номзод қўйилган бўлса-ю, улардан ҳеч бири сайланмаса, энг кўп овоз олган икки нафар номзод бўйича округда такрорий овоз бериш ўтказилади.
