Амалдаги депутатларнинг қайта сайланиш натижалари
Matn25-dekabr, 2019, 16:061 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Жорий йилда 43 нафар амалдаги депутат номзоди қайта қўйилганди. Шулардан 36 нафари, яъни 83%и қайта сайланибди. Ажойиб!
5 нафари такрорий овоз беришга қолган (шундан 2 нафари техник хатолик учун). Такрорий овоз беришга қолган амалдаги депутатлар:
Акрамова Зулайхо — 33-Дўстлик округи (ХДП)
Қодиров Алишер — 36-Пахтакор округи (Миллий тикланиш)
Шадманов Адхам — 56-Регистон округи (ЎзЛиДеП)
Пардаев Азамат — 67-Пастдарғом округи (Миллий тикланиш)
Ходжаева Мавлуда — 102-Яйпан округи (ЎзЛиДеП)
Фақат 2 нафар амалдаги депутатгина қайта сайлана олмабди.
Маълумот учун: 2014 йилда 26 нафар амалдаги депутатнинг 25 нафари қайта сайланганди.
Мана шунақа гаплар.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1
