ЕОИИ масаласида бетараф қолган депутатлар ҳақида
Бетарафлар ҳақида
Муҳрим айтяптики: Келажак авлод миллат тақдирини кимлар ҳал қилганини, ким нимага овоз берганини билишга ҳақли. Шунинг учун Ўзбекистоннинг ЕОИИга кузатувчи мақомида қўшилиши учун қарши овоз берган 32 нафар депутатлар ўзларини ошкор қилишсин, биз билиб қўйишимиз керак, демоқда. «Ҳа, мен қарши овоз бердим», деб айтгани учун қонунда жавобгарлик йўқдир, дея савол қўймоқда.
Муҳримнинг фикрларига қўшилган ҳолда, мени бошқа нарса ажаблантирганини айтиб ўтмоқчи эдим.
Ўзбекистоннинг ЕОИИга кириш ёки кирмаслигидек жиддий масала муҳокама қилинаётган паллада 14 нафар депутат бетараф бўлиб овоз берибди. Бу нима дегани? «Менга кирса ҳам, кирмаса ҳам фарқи йўқ, умуман бу миллат, бу юрт тақдири қизиқмас» дегани эмасмикин ишқилиб?
Бетарафликнинг муддаоси нима? Ўша бетараф бўлганлар қарорининг мантиғи қаерда?
Балки айтишингиз мумкин, улар ҳали кириш-кирмасликнинг ижобий ва салбий томонларини тўлиқ баҳолашга улгурмаган, иккала томоннинг далиллари ҳам улар учун етарли бўлмаган, шу сабабли муҳим қарор қабул қилишдан тийилган, деб.
Бўлиши мумкин. Аммо бир қарорга кела олмаганлар шунчаки овоз бермаса ҳам бўладику.
Шахсан мен «Бетарафлик»ни бефарқлик деб қабул қиламан. Муҳим ва қатъий қарор қабул қилишга ўзида куч топа олмаслик, иккала томонга ҳам ёмон кўринмаслик, доим на иссиқ, на совуқ бўлиб юришга ўхшатаман.
Тўғри, «Бетарафлик» доим ҳам салбий маънода келмайди. Аммо барибир мана шу 14 нафар депутатнинг фикрини билишга жуда қизиқяпман. Улар ўз қарорини қандай асослашини билгим келяпти.
Бетарафлар билан суҳбатлашгим келяпти...
👉 @xushnudbek 👈


