Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари рўйхатга олинди

Matn25-dekabr, 2019, 15:341 daqiqa0 koʻrish

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари рўйхатга олинди

Марказий сайлов комиссиясининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Сайлов кодексига мувофиқ, парламент қуйи палатасига сайлов якунлари кўриб чиқилди ва 125 сайлов округларида сайланган депутатлар рўйхатга олинди.

Жумладан:

ЎзЛиДеП – 42 нафар;
«Миллий тикланиш» – 34 нафар;
«Адолат» – 20 нафар;
ХДП – 18 нафар;
Экопартия – 11 нафар.

Қарор ва депутатлар рўйхати МСК расмий веб-сайтида ҳамда “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталарида эълон қилинади.

25та сайлов округларида такрорий овоз бериш 2020 йил 5 январь – якшанба куни ўтказилади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek