Олий Мажлис Қонунчилик палатасида фракциялар тузилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида партия фракциялари тузилди:
ЎзЛиДеП - 53 нафар депутатдан иборат фракция;
“Миллий тикланиш” - 36 нафар депутатдан иборат фракция;
“Адолат” - 24 нафар депутатдан иборат фракция;
Халқ демократик партияси - 21 нафар депутатдан иборат фракция;
Экопартия - 15 нафар депутатдан иборат фракция.
Изоҳ: «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг регламенти тўғрисида»ги қонуннинг 9-моддасига биноан, Қонунчилик палатаси Спикери ўз вазифаларини бажариш даврида сиёсий партияга аъзоликни тўхтатиб туради ва фракция таркибига кириши мумкин эмас. Шунга кўра, Нурдинжон Исмоилов Спикер бўлгани учун гарчи ХДПдан 22 нафар депутат сайланган бўлса ҳам, партия фракцияси 21 кишидан иборат таркибда тузилди.
Муҳокама жараёнида депутат Қодир Жўраев яхши масалани кўтарди, яъни янги жорий этилган Спикернинг биринчи ўринбосари лавозимига сайланган депутат фракцияга аъзо бўлиши мумкинми ёки йўқ? Спикер Нурдинжон Исмоиловнинг айтишича, ҳали бу масала очиқ турибди, қонунларга энди тегишли ўзгартириш киритилади. Демак, унгача Акмал Саидов расман «Миллий тикланиш» партияси ва фракцияси аъзоси бўлиб туради.
👉 @xushnudbek 👈

