Шавкат Мирзиёев депутат Расул Кушербаев ҳақида
Manba:Gazeta.uz - Ўзбекистон янгиликлари
Шавкат Мирзиёев – депутат Расул Кушербаев ҳақида
«Депутат Расул Кушербаев (ЎзЛиДеп фракциясидан – таҳр.) кўпчиликка ёқмаса ҳам, менга ёқади. Қани у, туринг. Янги депутатлар таъсирчан парламент назоратини олиб бориш билан халқ ишончини қозониши лозим», - деди президент.
Сўнгги икки йилда 14 марта ҳукумат соати ташкил этилган бўлиб, 17та вазирлик, идоралар раҳбарлари парламентда ҳисобот берди.
«Орангизда жонкуяр депутатлар бор. Амалдорларнинг тартиб бузиши, ахлоқ-одоб қоидаларига бўйсунмаслигига депутатлар бир четда жим қараб турмаслиги керак», - деб таъкидлади давлат раҳбари.
Президент уч нафар депутат номини айтиб, ўрнидан туришини сўради. Уларга жонкуярлиги учун миннатдорлик билдирди.


