Расул Кушербаев прописка тизими ҳақида фикр билдирди
Бошқа депутат: прописка адолатли режим, деб айтолмайман
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бошқа бир депутати Расул Кушербаев ўзининг Телеграм каналида шу кунларда трендда бўлиб турган прописка мавзусига ўз муносабатини билдирди:
«Очиғи шу прописка масаласидаги фикрларни ўқиб туриб сўз ва фикр эркинлиги бугунги кунимизнинг энг муҳим ютуғи эканлигини англаяпман. Нима бўлганда ҳам яхшими ёмонми фикр борлиги муҳим. Масалан, айримлардан фарқли равишда мен прописка тизимини инсонда туғилишдан олдин жойни танлаб дунёга келиш имконияти бўлмагани учун реал турмушимиздаги адолатли режим, деб айта олмайман. Бу менинг шахсий фикрим, ёқадими йўқми буниси менга қизиқмас. Бу менинг фикрим!», - дейди Р.Кушербаев.
Эслатиб ўтаман, бундан аввал Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бошқа бир депутати Акмал Умирзаков ҳам шу мавзуда фикр билдириб, пропискани инсон ҳуқуқларининг бузилиши сифатида қараш мутлақо хатолигини, агар пропискани бекор қилса, Тошкентда жиноятчилик кўпайиб кетиши мумкинлигини таъкидлаганди.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ
