Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллиги нишонланади
Келгуси йилнинг октябрь ойида Абдулла Қодирий таваллудининг 125 йиллиги кенг нишонланади
Шу муносабат билан:
👉 Тошкент шаҳридаги Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи Ички ишлар вазирлигидан Тошкент шаҳар ҳокимлигига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул ўтказилади;
👉 Боғда Абдулла Қодирий ижодига бағишланган адабий музей, ижодий мактаб, кутубхона барпо этилади;
👉 Қодирийнинг маҳобатли ҳайкали ўрнатилади;
👉 Ёзувчи яшаб ижод қилган уй – Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Самарқанд дарвоза кўчаси 35 ва 37-уй манзилларида Абдулла Қодирий уй-музейи ташкил этилади;
👉 2019 йилнинг апрель ойида “Абдулла Қодирий ижодининг маънавий-маърифий аҳамияти” мавзусида илмий конференция ҳамда тантанали адабий-бадиий кеча бўлиб ўтади;
👉 Республика театрларида адиб асарлари асосида спектакллар саҳналаштирилади;
👉 “Ўзбеккино” томонидан Абдулла Қодирий ҳақида бадиий фильм, асарлари асосида қисқа метражли фильм яратилади.
Манба: ЎзА
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ


