Миллий боғ яқинида Президент кутубхонаси қурилади
Миллий боғ яқинида Президент кутубхонаси қурилади
Шавкат Мирзиёев ҳузурида Тошкент шаҳрида амалга оширилиши режалаштирилган бунёдкорлик лойиҳалари тақдимоти ўтказилди.
Тақдимотда Ўзбекистон Миллий боғ яқинида Президент кутубхонаси қурилиши маълум қилинди.
Шунингдек, Алишер Навоий номидаги адабиёт музейи Адиблар хиёбонига туташ ҳудудда қурилади. Мажмуа музей билан бирга илмий тадқиқот маркази, Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, мактаб ва ётоқхонани ўз ичига олади.
Миллий боғ яқинида қурилиши режалаштирилган Президент кутубхонаси 4 қаватли бўлиб, бир вақтда 1 минг 400 дан зиёд ўқувчига хизмат кўрсатади. Кутубхонада 1 миллион 500 мингта китоб сақланиши билан бирга электрон адабиётлар, мультимедиа маҳсулотлари ҳам бўлади.
👉 @xushnudbek 👈

