Миллий боғ ҳудудида янги маданий объектлар қурилади
Миллий боғ ҳудудида Алишер Навоий номидаги ижод мактаби, Алишер Навоий номидаги адабиёт музейининг янги биноси, янги Миллий драма театр биноси, машҳур япониялик архитектор Тадао Андо лойиҳаси асосида Давлат санъат музейининг намойишлари комплекси, ёш олимлар, ёшлар ва китоб ихлосмандларига хизмат кўрсатишга мўлжалланган, илм-фан ва санъатнинг турли соҳаларига оид босма ва электрон даврий нашрларнинг улкан салоҳиятига эга бўлган ҳамда 1,5 млн дона китоблар фондини ўз ичига олган улкан Кутубхона биноси қурилиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Шу сабабли Миллий боғ ҳудудидаги машҳур “Наврўз” қабуллар уйи бузилмоқда.
Маълумот учун: ўтган йили ноябрь ойида «Наврўз» қабуллар уйи капитал таъмирланиб, Давлат иштирокидаги корхоналарни соғломлаштириш ҳамда давлат активларини хусусийлаштириш марказига айлантириш режалаштирилаётгани, биринчи қаватида эса меҳнат биржаси очилиши айтилганди. Бу бўйича шахсан Президентга тақдимот ҳам қилинганди.
👉 @xushnudbek 👈



