Прописка тизими ва партиялар баёноти ҳақида
Қўшимча сифатида айтмоқчиманки, Ўзбекистоннинг ўзида фуқароларни “оқ” ва “қора”га ажратадиган, бирини иккинчисидан 400 баравар қадрсиз қиладиган ва эээээнг асосийси Бош Қомусимиз - Конституцияга очиқдан-очиқ зид бўлган прописка режимини ҳам гапириб чиқишсин “баёнотчи” партияларимиз.
Мана шу тизимни ўйлаб топган ва бугунги кунгача қўллаб-қувватлаб, бекор қилиш учун ҳаракат қилаётган айрим давлат ташкилотларию мансабдор шахсларга телефон орқали босим қилиб, “аралашма бу масалага” деяётган айрим валломатлар ҳам аслида ўзбекларни “баран”, “кишлак” дея ҳақорат қилган “Лукойл” амалдори билан бир хил мақомда.
Гапиринглар буни ҳам. Баёнотлар беринглар. “Очко” олинглар, майли розимиз.
Лекин жимсизлар. Ғинг дея олмайсизлар. Чунки вақтида ушбу қонунни барча депутатлар қарсак чалиб, қабул қилган. Жарималарни кучайтиришганда ҳам депутатлар бажонудил қўл кўтаришган.
Ўша пайтда қаршилик қилолмаганлар, энди гапирармиди... Потому что у тебя духа нету.
Ўзбекларни ҳақорат қилган русга қарши чиқиш кераклигини ёқлайман, аммо ўзбек халқини ҳақорат қилаётган ўзбек мансабдорларига қарши жим туришни ҳеч қачон ёқламайман.
👉 @xushnudbek 👈

