Сайлана олмай қолган амалдаги депутатлар ҳақида
Сайлана олмай қолган амалдаги депутатлар ҳақида
Кеча амалдаги депутатларнинг 36 нафари сайлангани ҳақида фикр билдиргандим. Кимлар сайлана олмай қолгани ўзимга ҳам жуда қизиқ туюлди ва қўшимча ўрганиб чиқдим.
Энг аввало шуни маълум қилишим керакки, жорий йилги сайловларда қайта номзодини қўйган амалдаги депутатлар сони кеча айтилганидек 45 нафар эмас, балки 43 нафар экан. Демак, 43 нафар амалдаги депутатдан 36 нафари (84%) сайланган, 5 нафари такрорий овоз беришга қолган, атиги 2 нафари сайлана олмай қолибди.
Кимлар қайта сайлана олмади?
Биринчиси, ХДП партиясидан Акмалжон Умаралиев. У 87-Ангрен сайлов округидан номзодини қўйганди. Ушбу округда 1-турда ҳеч ким сайлана олмади. 2-турга “Ангрен иссиқлик электр станцияси” АЖ умумий масалалар бўйича директори ўринбосари Аминов Носиржон ҳамда “Фуқаролик жамияти – Гражданское общество – Civil society” журнали бош муҳаррири ўринбосари Мирзалиев Муроджон ўтди.
Сайлана олмай қолган иккинчи амалдаги депутат эса Экопартия вакили Садиржан Джакбаров. Унинг номзоди 113-Тошлоқ сайлов округидан қўйилганди, аммо қайта сайланиш насиб қилмади. Бу округдан Фарғона вилоят ҳокимлиги котибият мудири Тилаволдиев Нодирбек 1-турнинг ўзидаёқ депутатликка сайланди. Ҳа, энди, вилоят ҳокимлигида ишлаганидан кейин тўртала рақиби амалдаги депутат бўлганда ҳам барибир сайланиш эҳтимоли жуда юқори бўларди. Чунки ўз фаолияти давомида депутатларга қараганда халқ билан яқинроқ бўлган, тошлоқликлар дардига малҳам бўлиб, уларнинг ишончини қозона олган демоқчиманда, нотўғри тушунманг тағин.
👉 @xushnudbek 👈

