Хотин-қизлар учун 4 фоизлик тавсиянома олиш бошланди
❗️Хотин-қизлар диққатига! 4%лик тавсиянома олиш учун ариза беришга шошилинг! Ҳужжатлар 8 июнгача қабул қилинади!
Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизлар қўшимча давлат гранти асосида ОТМларга қабул қилиш бўйича танловда иштирок этиш учун тавсиянома олишлари мумкин.
❗️Тавсиянома олиш учун ҳужжатлар aziz-ayol.uz веб-сайти орқали жорий йилнинг 8 июнь кунига қадар қабул қилинади. Агар мабодо сайт орқали топшириш имконини қила олмасангиз, унда яхшиси яшаш жойидаги маҳалла фуқаролари йиғинига мурожаат қилганингиз маъқул.
✅ Унутманг! Тавсияномалар сони чекланмаган, белгиланган 6 та тоифага тўғри келадиган барча хотин-қизларга тавсиянома берилади. Агар 10 минг киши ҳужжат топширса, 10 мингта тавсиянома, 100 минг киши ҳужжат топширса, 100 мингта тавсиянома берилади. Аммо имтиёз ҳаммага ҳам берилавермайди, энг юқори балл олган 2 мингта хотин-қиз қўшимча давлат грантига қабул қилинади.
👩 Тавсиянома қандай тоифадаги хотин-қизларга берилади?
ЖАВОБ: https://t.me/xushnudbek/9700
❓Тавсиянома олганлар орасида баллар қандай ҳисобланади?
ЖАВОБ: https://t.me/xushnudbek/6373
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 3



