Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom2 daqiqa0
Шавкат Мирзиёев минбарда нутқ сўзламоқда
Президентнинг ёшлар билан учрашуви ўтаётган катта мажлислар зали
Залда ўтирган ёшлар ва саҳнада маъруза қилаётган Президент
Шавкат Мирзиёев компьютер синфида ўқувчилар билан

Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашди

Бугун давлатимиз раҳбари Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабининг очилиш маросимида иштирок этди ва шу мактабнинг ўзида ёшлар билан учрашув ўтказди.

Тадбирда кўпчилик қатори иштирок этиш насиб қилди. Салкам 5 соат бўлган учрашув анча кўтаринки руҳда ўтди. Янги йилдан олдин Президент ёшлар билан фикр алмашди, лойиҳаларни эшитди, ҳар бир таклифга ўз муносабатини билдирди.

Шунингдек, учрашувда Шавкат Мирзиёев Ёшлар иттифоқи негизида Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этиш ташаббусини билдирди.

Ёшларга йўналтирилган теле- ва радиоканаллар, босма нашрларни бирлаштириб, «Ёшлар медиа холдинги» ташкил этиш таклифи ҳам билдирилди.

«Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади», – дея таъкидлади Шавкат Мирзиёев.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek