UzAuto Motors Trade-In тизими муҳокама қилинди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn2 daqiqa0

​​UzAuto Motors Service & Trade-In Center ҳудудида Trade-IN тизими (эски машинани топшириб, янгисини миниб кетиш) фаолиятининг очиқ муҳокамаси ўтказилди.

Муҳокама дўстона руҳда ўтди, бу билан компания вакиллари очиқ мулоқотга тайёр эканлигига ишора беришди гўёки. “Ўзавтосаноат” АЖ бошқарма бошлиғи Шухрат Мирсамуков ҳамда бошқа масъуллар Ўзбекистон учун янгилик бўлган Trade-IN тизими ҳақида, қисқа вақт ичидаги кўрсаткичлар, келгусидаги режалар ҳақида сўзлаб беришди. Асосий тезисдан шуни тушундимки, ҳали бу тизим биз учун янгилик, шу сабабли унга баҳо беришга ҳали эрта.

Шунингдек, йиғилганлар саволлар ва ўз таклифларини айтишди.

Хусусан, мен ҳам бир таклифни бердим. Халқимизнинг одатлари ва имкониятларидан келиб чиқиб, ўйласак, эски машинасини топшириб, устига пул қўшиб янги машина миниб кетишга унчалик ўрганишмаган. Улар эски машинасини кўчадан анча арзонга баҳолашади, деб ўйлашади. Шунингдек, янги машина учун ўртадаги фарқ ҳам катта суммани ташкил қилиши мумкин. Шу сабабли, эски машинани бериб, бир сўм бермасдан янгисини миниб кетиш тизимини йўлга қўйишни таклиф қилдим. Мижоз тўлаши керак бўлган ўртадаги фарқни 1 ёки 2 йил давомида бўлиб-бўлиб тўласин. Ана шунда, эски машинамни иккиламчи бозордан сал арзонроққа баҳолашса ҳам рози бўлардим, масалан.

Мутасаддилар бу таклифни ўйлаб кўришларини айтишди. Умуман келгусида кўп режалар бор экан бу борада.

Сизнинг Trade-IN тизимига оид қандай таклифларингиз бор? Изоҳларда ўз фикрларингизни қолдиришингиз мумкин, ҳар бир таклиф компания вакиллари томонидан албатта кўриб чиқилади.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek