Вазирликларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари танқид қилинди

Matn15-oktabr, 2020, 10:361 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uz“Бюджет пулидан эмас”. Унда қаердан? Кеча Инвестиция ва ташқи савдо вазирлигининг 84 нафар ходими 22 кун меҳмонхонада тургани учун 1 млрд пул сарфлангани хабар…

Мавзуга қўшимча:

Ўтган йили Сенатдаги мажлисда ўша пайтдаги молия вазири Жамшид Қўчқоров кўп вазирликлар ўзига чўнтак жамғарма очволганини танқид қилганди.

“Вазирлик бу бизнинг фойда деб кўкрак керади, аслида бу давлатнинг, халқнинг пули. Давлат хизматчилари далада кетмон чопиб пул топаётгани йўқ, давлатни идорасида, давлат берган ваколатдан фойдаланиб даромад оляпти. Шунинг учун давлат ташкилотлари топган барча пуллар бюджетга тушиши ва у тенг тақсимланиши керак” деганди.

Ва бу бўйича ишлар бошланганди ҳам.

Аммо буни истамайдиган коттаконлар кўп, балки улар қаршилик қилаётгани учундир, бу ишлар охирига етмади ҳали. Аксинча янгидан янги чўнтак жамғармалар очиляпти...

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek