Ўзбекистон БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайланди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

2020 йил 13 октябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо 169 давлат Ўзбекистон номзодини БМТнинг энг нуфузли ва муҳим институтларидан бири – Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши (ИҲК)га аъзолигини қўллаб-қувватлаб овоз берди.

Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Шерзод Асадов ушбу тарихий воқеанинг аҳамияти ҳақида сўзлаб берди:

– Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон номзоди Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга Осиё-Тинч океани минтақасидан илгари сурилган мамлакатлар ичида энг кўп овоз тўплашга муваффақ бўлди.

Агар бошқа минтақавий гуруҳларда бўш ўринларга давлатлар ўртасида рақобат йўқлиги кузатилган бўлса, Ўзбекистон кирадиган Осиё-Тинч океани минтақаси гуруҳида ИҲКдаги 4 та бўш ўрин учун мамлакатимиз билан бирга Хитой, Непал, Покистон ва Саудия Арабистони даъвогарлик қилди.

Яширин овоз бериш натижасида ва кучли рақобат давомида Ўзбекистон ўз гуруҳидаги давлатлар орасида энг кўп овоз олди ва ИҲКга 2021 йил 1 январдан бошланадиган навбатдаги уч йиллик муддатга сайланди. Мамлакатимиз билан бирга Кенгашга Хитой, Непал ва Покистон ҳам сайланди.

Манба: ЎзА

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek