БМТда Ўзбекистоннинг миллий маърузаси эшитилди
Кеча БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг 30-сессиясида Ўзбекистоннинг миллий маърузаси эшитилди.
Маърузани ҳар доимгидек, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази директори Акмал Саидов ўқиб эшиттирди. Шунингдек, Адлия вазири ўринбосари Махмуд Истамов ва Бизнес-омбудсман Дилмурод Қосимов ҳам маъруза қилган.
Бу шунчаки ҳисобот топшириш эмас, бу Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари бўйича аҳволни халқаро майдонда муҳокама қилинишидир.
Кечадан буён инсон ҳуқуқларига оид бир қатор ташкилотлар айнан шу ҳақида ёзишмоқда. Умумий олганда, Ўзбекистондаги вазият муҳокамаси аввалги йилларга қараганда анча яхши ўтди, дейиш мумкин. Гарчи экспертлар ҳали қувонишга вақтли, дейишган бўлсада, лекин Ўзбекистондаги сўнгги ўзгаришлар ҳақида илиқ фикрлар ҳам айтилган. Айниқса, Президент томонидан ўнлаб сиёсий маҳбусларнинг озодликка чиқарилиши ва Бобомурод Абдулла билан боғлиқ шов-шувли суд жараёни ҳам эслаб ўтилмоқда.
БМТ сайтидаги хабар: https://goo.gl/SBqzbM
Маъруза ва муҳокаманинг видеоси: https://goo.gl/k2EyiS
Ўзбекистон ҳукумати тақдим этган миллий маъруза матни (рус): https://goo.gl/ZbNZcm
- 👍 35


