Уни тушовлаб туриб, кейин таваккал қил
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши:
«Эй Аллоҳнинг Расули, (уловимни) тушовлаб туриб таваккал қилайми ёки қўйвориб таваккал қилайми?» деди. Шунда у зот:
«Уни тушовлаб туриб, кейин таваккал қил», дедилар».
Имом Термизий ривоят қилган.
Транспорт воситасини ҳайдовчи рухсат берилган жойга ҳам бошқаларга халақит бермайдиган қилиб тўхтатиши лозим. Баъзи ҳолатларда бошқа транспорт воситалари ўта олмай қоладиган даражада тўхтатиб қўйилган автоуловлар кўпчилик учун ноқулайлик туғдиради, бундан кўчалар тўсилиб қолиши, иши зарур киши юмушига кечикиши каби ҳолатлар ҳам вужудга келади. Бу эса мазкур халақит бераётган автоулов эгасининг беодоблиги сабабидан вужудга келади. Мусулмон инсон учун бу каби беодобликка йўл қўйиш катта айб ҳисобланади.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Ижтимоий одоблар” китобидан.
👉 @xushnudbek 👈

