Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин телефон орқали мулоқот қилди
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0
Шавкат Мирзиёев 7 май куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.
Суҳбат аввалида давлат раҳбарлари фашизм устидан қозонилган Ғалабанинг 76 йиллиги муносабати билан бир-бирларини самимий қутлаб, эзгу тилакларини изҳор қилдилар.
Бўлажак тадбирлар режаси ҳам кўриб чиқилди. Олий даражада ўтказилиши режалаштирилган учрашувларнинг кун тартибини тайёрлашни фаол давом эттиришга келишиб олинди.
👉 @xushnudbek 👈







