Хонободда кучли сел 700 га яқин хонадонга зарар етказди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom2 daqiqa0tahrirlangan
Сел сувлари билан тўлган хонадон ичкариси
Лойқа сув босган ҳовли ва сўри
Кўчада сел оқибатларини бартараф этаётган махсус техника ва ходимлар

Кучли сел Хонобод шаҳридаги 700 га яқин хонадонга зарар етказган

Жорий йилнинг 6 майдан 7 майга ўтар кечаси соат 01:00 лардан 03:30 ларга қадар Андижон вилояти Хонобод шаҳрининг Тейит ва Хидирша МФЙларида кучли сел келиши туфайли 700 га яқин хонадонлар зарарланган.

Ёғингарчилик сабабли Қирғиз ариқ каналининг тошиши оқибатида бир оиланинг 2 нафар вояга етмаган (8 ва 3 ёшдаги) фарзандлари селда оқиб кетиши сабабли вафот этган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, бу каби сел тошқинлари Наманган вилоятининг Поп, Косонсой ва Чуст туманларида, Сурхондарё вилоятининг Шеробод ва Қумқўрғон туманларида ҳам кузатилган.

Ҳозирда табиий офатни бартараф этиш учун тегишли чоралар кўрилмоқда.

Ўт балосидан, сув балосидан, туҳмат балосидан ўзинг асра.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek