Иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил олиш тартиби
Xushnudbek.uzMatn2 daqiqa0tahrirlanganХалқ орасида “отпуск без содержания” деган тушунча бор, бу ходимнинг иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил олишига айтилади.
Қанча муддат?
Ўз ҳисобидан таътил олишни истаган кўпчилик ходимларни бир савол ўйлантиради: таътилни максимум қанча пайтгача олиш мумкин.
Меҳнат кодексининг 150-моддасига биноан, иш ҳақи сақланмаган таътил 12 ойлик давр мобайнида жами 3 ойдан ортиқ бўлмаслиги керак.
Бу нима дегани?
👉 Аҳамият берган бўлсангиз, “бир йилда” дейилмаган, балки охирги 12 ойда дейилган. Масалан, ходим 2018 йил август ойида 2 ой ўз ҳисобидан таътил олди. Энди ўша ходим токи 2019 йилнинг августига қадар 1 ойдан ошиқ ўз ҳисобидан таътил ололмайди.
👉 Ўз ҳисобидан таътилни заруриятга қараб бўлиб-бўлиб олиш ҳам мумкин, масалан, дастлаб 1 ҳафта, кейинги сафар 3 кун, кейингисида 15 кун ва ҳ.к. Лекин жамисини қўшиб чиққанда, 12 ой ичида 3 ойдан ошиб кетмаса бўлди.
Иш берувчи мажбурми?
Бир нарсани ёддан чиқармаслик лозимки, иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил иш берувчи ва ходимнинг ўзаро келишувига кўра берилади. Яъни ходим исталган пайти “мен ўз ҳисобимдан 1 ҳафтага таътилга кетяпман” деб ариза ёзиб кета олмайди. Қачонки иш берувчи бунга рози бўлса, ўшандагина у таътилга кета олади. Агар иш берувчи рози бўлмаса, унда марҳамат қилиб, ишини давом эттиришга мажбур.
Қачон иш берувчининг розилиги шартмас?
Лекин шундай тоифа ходимлар борки, улар иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил олишга ариза берса, иш берувчи рад қилишга ҳаққи йўқ, уларга муқаррар тартибда таътил берилади. Булар:
👉 1941 — 1945 йиллардаги уруш қатнашчиларига ва имтиёзлари жиҳатидан уларга тенглаштирилган шахсларга — ҳар йили 14 календарь кунга қадар;
👉 ишлаётган I ва II гуруҳ ногиронларига — ҳар йили 14 календарь кунга қадар;
👉 икки ёшдан уч ёшгача бўлган болани парвариш қилаётган аёлларга;
👉 ўн икки ёшга тўлмаган икки ва ундан ортиқ болани тарбиялаётган аёлларга — ҳар йили 14 календарь кунга қадар.
Шунингдек, меҳнат шартномаси шартларида назарда тутилган бўлса ҳам, ходимга бундай имтиёз берилиши мумкин.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ


